Психология — статьи и консультации
no no no
 

Сухбатдош…
25.04.2012

  • Бир касаллик тарихи.

  • Проникая вглубь “Саванны”…



  • - Ассалом алайкум!

    - Ваалайкум ассалом. Хуш келибсиз! Сухбатимиз узилиб қолганидан афсусдаман. Узр, тирикчилик. Ўтган кунги сухбатимизда сизни айблаб анча хафа қилиб қўйдим. Кечиринг. Лекин қалбингизни емираётган шубҳаларга, фикрларга бефарқ қараб туролмасдим. Қалбингиз нурга тўлсин дўстим.

    - Бунчалар ширинсўзсиз? Ҳар бир ёзганингизни худди китоб ўқиётгандек ўқийман.

    - Сиз мендан кўра чиройлироқ ёзасиз. Инсон қалби гўзал бўлса унинг фикри ҳам, сўзлари ҳам гўзал бўлади ва қалбга ором баҳш этади. Шунинг учун ҳам қалби гўзал инсонларни сухбатига барча бирдек интилади.

    - Қалб гўзаллиги?! Қани энди инсон қалбини кўра олсам? Уларнинг кўнглида нималар яширин эканлигини билсам бахтли бўлармидим? Ёлғонлардан, тухмат ва таъналардан узоқ бўлармидим?

    - Инсон қалбини кўриш қийин эмас дўстгинам. Бунинг учун инсоннинг асл моҳиятини, унинг қадрини ва қийматини билишнинг ўзи етарли. Лекин, ойнинг ҳам коронғу томони бор. Инсонни ўраб турган коинотни ҳис қила билиш ва мана шу коинотнинг бир зарраси эканлигимизни билишимизнинг ўзи катта иш. Агар сиз қалбингиз суйган инсонни бир зарраси эканлигингизни тушунмас экансиз, унинг қалбига етишингиз амри махол.

    - Дўстгинам ... Бу қанчалар ёқимли эшитилмасин, барибир нимадир етишмайди ... Қалбингиз суйган инсон бўлишни истардим. Овозингизни эшитишни истардим.

    - Қалбим суйган инсоним эканлигингизга шубхангиз борми? Ҳар бир дўстим қалбимнинг мехмони эмас, мезбони бўлсин учун таклиф қиламан. Телефоним хозирча ишламаяпти. Дўстим, биз қалбан шу қадар яқин дўстмизки, овозимиз иккимиз орамиздаги самимиятга ортиқча хисса қўшишига шубхам бор.

    - Ха. Дархақиқат самимий дўстимсиз. Нафақат дўст, балки сирдошсиз. Хаётимнинг ҳар лахзасини биладигандексиз. Ҳар бир муаммоларимга жавоб топиб бера оласиз. Сиздан сабрни ўргандим, мехрни ўргандим, севишни ва севилишни ўргандим. Лекин қани ўша мен орзу қилган мухаббат? Қани ўша мен кутган шахзода?

    - У келади. У қалбингизда. Қалбингиз шахзодасини кутманг, балки уни тахтга ўтқазинг. Хох шох бўлсин, хох у гадо, уни мухаббатингиз қасрининг тахтига ўтқазиш сизнинг ихтиёрингизда.

    - Қани энди имкон бўлсаю, мана шу тожни сизнинг бошингизга қўндирсам. Ҳар гал «Дўстим» деб қўлимдан ушлайсиз. Мен эса тожни хавода муаллақ ушлаганча колавераман.

    - Талабларингиздан биламанки, мухаббатингиз қасри асл олтиндан, унинг қулфлари эса забаржадлардан ишланган. Ахир бундай қасрга киришга кимнинг ҳам хадди сиғарди? Қулфларни чилпарчин қилинг, тожу тахтни халққа улашинг. Балки шунда қасрнинг жилосида қамашган кўзларингиз қалбингиз тўрида кукрак кериб турган шахзодани илғаса?!

    - Сиз кўзимни қамаштирган жилоларда хам кўриняпсизку?

    - Негаки сиз мени кўришни истагансиз. Мен эса сизнинг дўстингиз бўлишни, самимий ва қиёмат дўстингиз бўлишни орзу қилганман.

    - Сиз дўстим бўлдингизу, хаётим турфа рангларга бўялди. Кўзларим кўрмаган жилолардан бахраманд бўлдим, тош қалбимни эритиб, инсонларга мехр ила қарашни ўргатдингиз. Лекин, нима учун? Хатоларимни англашим учунми? Ёки мен излаган инсон хаётда борлигини исбот қилиш учунми? Ёки менга саробни кўрсатиб, сунгги умидимни ҳам сўндириш учунми?

    - Йўқ азиз дўстим. Қалбингиздаги исённи сабаби мен эмас, исённинг узи ... Негаки сиз араз ва гиналардан, манқуртлик ва худбинликдан воз кечмоқчисиз. Уларнинг ҳам исён қилишига хаққи бор. Умидни эса сўндиришингизга хаққингиз йқк. Негаки атрофингизда барча умид билан яшамоқда. Уларга имкон беринг.

    - Сиз менга имкон беринг?!

    - Мен дўст бўлиб қолишингизни истайман. Қиёматли дўст.

    - Мен энди бошқасини тасаввур қила олмайман. Биламан, мен қанчалар разил бўлганимни, қанча қанча дилларни яксон қилганимни. Лекин сиздек инсонни учратганимда уни албатта бахтли қилардим.

    - Бошқалар бахтли бўлишга лойиқ эмасларми?

    - Улар мен берган бахтни қадрига етмайдилар.

    - Бахтли бўлишнинг қадрига етишдан кўра бахт беришни қадрига етмоқлик яхшироқ. Сиз инсонларга бахт улашувчи инсонсиз. Мен сизга ишонаман.

    - Бунга сиз купроқ хаклисиз.

    - Барчамиз бунга хақлимиз.

    - Мен сизни топаман. Албатта топаман.

    - Мен хаммадаман, барча жойдаман, сиз танлаган инсонлардаман.

    - Суз ўйини қилманг бу сафар. Мен сизни ўзингизни, асл ўзингизни топаман.

    - ...

    - Нега жавоб бермайсиз? Сиз кимсиз? Инсонларга умид улашувчи фариштами ёки уларнинг қалбини ўғирловчи ёвуз рухми? Нега мени хаётимга кириб келдингиз? Нега унда гулзорлар яратдингизу, уларни қаровсиз ташлаб кетдингиз? Нега менга самимиятдан, хақиқатдан, мехрдан ва мухаббатдан сабоқ берасизу, имтихон қилгингиз келмайди? Кимсиз ўзи?

    - ...

    - Нахотки осонгина унута олсангиз? Айбим сизни кўрмай севганимми? Сизни хаёлан, олисдан таниб суйганимми? Ёки мен сизга лойиқ эмасманми? Мени севолмасангиз ёки бошқасини севсангиз очиғини айтинг?! Сизни бутун борлиғим билан хурмат қилдим, ишондим, севдим. Сиз эса хиёнат қилдингиз, унутдингиз! Жавоб беринг!!!!

    - ...

    - Менга кераксиз. Бугун кераксиз. Сиз айтган шахзода келди. Оппоқ от миниб келди. Чилпарчин бўлган мухаббатим қасрини вайроналарини чангитиб келди. У сиз қачонлардир мисол тариқасида таърифлагандек оддий, тўпори, қўпол ва бир сўзли. На ширин сўз чиқди, на бирор бир маслахат. Шундай бўлса ҳам кунглим унга таъзим қилди, лекин мухаббатим табассумини хамон яширмоқда. Кўнглимни ғурурини эгиб қўйган экансиз, таслим бўлдим. Нима қилай? Маслахат беринг?!

    - ...

    - Хатто тўйга ҳам таклиф қилмадим. Хаммаси кўз юмиб очгунча содир бўлди. Сухбатларимизни эсладим. Биринчи турмуш зарбасидаёк сизга рахмат айтдим: сабрим мени химоя килди. Зарб ўтиб кетди, лекин кувончларим кетмади. Биз хамон бахтлимиз. Ҳар доимгидек, жавобингиздан умид қилмайман. Биламан, хабарларимни ўқияпсиз. Шунисига ҳам шукр ...

    - ...

    - Турмуш билан бўлиб, фарзандлар билан овора бўлиб сизга бирор хабар ҳам жўната олмадим дўстим. Бугун яна менга кераксиз. Айрилиқларга, жудоликларга, тақдир синовларига бардошим етмаяпти. Сухбатларимизни кўчириб олмаганимга афсусдаман. Бир оз бўлсада тасалли берардингиз, йўл кўрсатардингиз ... Сиздан сунг у менга суянчиқ бўлди ... Рухини қандай шод қилишни билмаяпман. Ёрдам беринг ...

    - ...

    - Ассалом алайкум!!! Бугун мана яна ҳамсухбатмиз ... Мен сизни қидириб топганимга хайрон бўлманг. Мен сизни топдим. Ростдан ҳам топдим ... Сиз менинг ўзимсиз. Ха, айнан менинг ўзимсиз. Сиз менинг қалбимдаги яширин туйғуларим, орзуларим, ниятларимсиз. Сиз менинг азалий оримсиз, номусимсиз, билганимсиз. Сиз менинг виждонимсиз! Сиз менинг ўзимсиз!

    - [Ассалом алайкум хурматли фойдаланувчи. Сиз мурожаат қилаётган дастур техник сабабларга кўра ўчирилди. Дастурнинг янги версиясини тармоқдан юклаб олишингиз ва ўзингизга янги сухбатдош танлашингиз мумкин.]

    - Нима? Тушунмадим?

    - [Ассалом алайкум хурматли фойдаланувчи. Сиз мурожаат қилаётган дастур техник сабабларга кўра ўчирилди. Дастурнинг янги версиясини тармоқдан юклаб олишингиз ва ўзингизга янги сухбатдош танлашингиз мумкин.]

    - Қанақа дастур?! Инсон тақдири билан ўйнашманглар!!! Мен уни танийман. У дастур эмас, тирик инсон, хақиқий инсон! У менинг дўстим, сирдошим, устозим! Ақлдан озибсизлар! Мени ақлим хали жойида. Ишонмайман бу тармоқларингга. Дўстимни топиб беринглар!!! Хақиқий дустимни топиб беринглар!!!

    - [Ассалом алайкум хурматли фойдаланувчи. Сиз мурожаат қилаётган дастур техник сабабларга кўра ўчирилди. Дастурнинг янги версиясини тармоқдан юклаб олишингиз ва ўзингизга янги сухбатдош танлашингиз мумкин.]


      >Ali Al Mehr 
    2 Октябрь, 2011 йил

  • Бир касаллик тарихи.

  • Проникая вглубь “Саванны”…



  • Последние новости


    Интервьюирование Консультирование Психотерапия. Часть 2

    Наиболее подробно на этом вопросе останавливаются П. П. Горностай, С. В. Васьковская, Которые пишут: «Консультирование – одна из форм оказания человеку профессиональной психологической помощи …По характеру оказания помощи консультирование наиболее близко к психотерапии. Кое кто из спе...
    Читать далее »

    Становление практической психологии и характер задач, решаемых ею на каждом этапе. Часть 4

    В то же время, обслуживая цели и задачи какой либо сферы деятельности, практический психолог решает и собственно психологические задачи. По этому основанию можно выделить главные направления и виды деятельности практикоориентрованного психолога. В частности, в большинстве пособий сюда относя...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 12

    6.21. Сообщение результатов. А) Психологи не выдумывают и не фабрикуют данные и не фальсифицируют результаты в своих публикациях. Б) При обнаружении ошибок в уже опубликованных материалах психологи делают все возможное для их исправления. 6.22. Плагиат. Психологи не выдают части или составляющие...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 11

    6.13. Осознанное согласие при видеозаписи или фотографировании. При использовании в исследовании видеозаписи или иных форм записи, позволяющих идентифицировать участников, психологи должны получить на это согласие участников. 6.14. Возможности в привлечении участников исследования. А) Предлагая ...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 10

    6.07. Ответственность. А) Проводя исследование, психологи проявляют повышенное внимание и уважение к индивидуальности и благополучию участников. Б) Психологи несут ответственность за этические моменты исследования независимо от того, проводят ли они его сами или оно идет под их руководством. ...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 9

    5.08. Использование конфиденциальной информации в дидактических или иных целях. А) В своих публикациях, лекциях или других публичных выступлениях психологи не разглашают конфиденциальную информацию, которая может быть идентифицирована в отношении предоставивших ее лиц или организаций, если тол...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 8

    5.02. Сохранение конфиденциальности. Главной обязанностью психологов является сохранение права на конфиденциальность всех тех, с кем психологам приходится работать. 5.03. Минимизация вторжения во внутренний мир клиента или пациента. А) Для предотвращения вторжения во внутренний мир клиента или п...
    Читать далее »
     
    no no no