Психология — статьи и консультации
no no no
 

Бир касаллик тарихи.
25.04.2012

  • Проникая вглубь “Саванны”…

  • Для вас, женщины!!



  • Мана бир неча кундирки тобим йўқ. Болалигимда қаттиқ кулганимдан қувонч касалини орттириб олган эканман. Вақтида даволатмаганимни оқибати, мана ёш ўтган сари тез тез шодлик қўзғалиб безовта қилиб туради. Қани энди дунё ташвишларидан бўшаб бемалол бир оз дам ололсанг... Қайда?! Барибир бирор бир ташвиш топилади-да, касалингни ҳам унутасан. 

    Касалини яширсанг истимаси ошкор қилади. Минг карра хақ сўз. Ўтган хафта дўстлар билан чойхонада бир улфатчилик қилгандик. Бир оз тўрига чиқиб олган эканманми, миямга хурсандчилик ўрнашиб қолибди. Ўтиб кетар деб эътибор бермадим. Иш билан овора бўлиб унутгандек бўлдим. Хафта охирига бориб бир кучайдию, йиқитди қўйди. Шу бахона бўлдию ишхонадан рухсат олиб ҳали у дўстимни шифохонасида, ҳали бу дўстимни қабулхонасида маслахат олиб юрибман. Психологга боришни маслахат беришди. Бордим. Бормаганимга қўйишмади. Мана натижа: Шодлантирилган Бахт Саодат Синдроми. Хушим бошимдан учай деди. (Биров эшитса борми, нақ жиннига чиқаради).

    Хуллас бўлар иш бўлди: жон керак бўлса жонингни жабборга бераркансан.  Мана бир неча кундан бери куним мева ва сабзавотларга қолган. Нонуштага қовун ва тандирдан янги узилган ширмой нон, тушликка тарвуз ва бошқа мевалар, кечки овқатга эса олма, нок ва цитрус мевалар. Янаям хурсанд бўламан, сутга чўмилтиришмаганига. Лекин барибир сал ўзимни тортаман: ҳар қандай дорини ҳам соғлиққа таъсири бор дейишади. Врачга билдирмай секин ҳамшира қиздан сўраб билиб олдим: бунақа муолажа таъсирида кайфият кўтарилиб кетиш хавфи бор экан. Бир марта хатто шундай бўлибди ҳам, ўзим сезмабман. 

    Тавба, одамларга ҳам хайронсан. Иссиқ жон, ҳаммада ҳам дард бор. Ҳамкасбларим ҳам хонамга тез тез кирадиган бўлиб қолишди. Эмишки, бу касаллик ўта юқумли ва бир оғиз гапдан ҳам юқармиш. Хатто котиба қизни севганига турмушга чиқиб кетганини ҳам мени дардимга боғлаштиришиб миш-миш тарқатишди. Хатто киши билмас карантин ҳам эълон қилишибди. Хамма киши билмас бирин кетин мехнат таътилига чиқиб кетишди. 

    Мана, бугун ҳам бир ўзим ҳамма учун ишлаб ўтирибман. Ҳаммани мижози мени олдимда: бирига у кам, бирига бу. Мижозлар билан бўлиб дардимни ҳам бир оз унутаман. Лекин ишдан бир оз чалғидимми, тамом: қувонч ёки шодлик безовта қила бошлайди. Дам олиш кунлари хам ўзимга бирор иш топишга харакат қиламан. Акс ҳолда Шодлантирилган Бахт Саодат Синдроми яна авж оладию, каминани яна осмону фалакда кўрасиз. Кеча интернетдан бир хабарни ўқиб ташвишга тушиб қолдим: бу дард виртуал йўл билан ҳам юқар экан. Нима бўлганда ҳам эхтиёт бўлган яхши. 

    Дарвоқе, хабаримни ўқиганингиздан сўнг ўзингизга бир эътибор бериб қўйинг: юзингизда табассум аломатларини кўрсангиз ёки кайфият кўтарилишини ҳис қилсангиз тезда мутахассисга учрашинг ёки менга мурожаат қилинг. Бошдан ўтган табиб дейишади. 

       >Ali Al Mehr
    4 октябрь, 2011 йил

  • Проникая вглубь “Саванны”…

  • Для вас, женщины!!



  • Последние новости


    Интервьюирование Консультирование Психотерапия. Часть 2

    Наиболее подробно на этом вопросе останавливаются П. П. Горностай, С. В. Васьковская, Которые пишут: «Консультирование – одна из форм оказания человеку профессиональной психологической помощи …По характеру оказания помощи консультирование наиболее близко к психотерапии. Кое кто из спе...
    Читать далее »

    Становление практической психологии и характер задач, решаемых ею на каждом этапе. Часть 4

    В то же время, обслуживая цели и задачи какой либо сферы деятельности, практический психолог решает и собственно психологические задачи. По этому основанию можно выделить главные направления и виды деятельности практикоориентрованного психолога. В частности, в большинстве пособий сюда относя...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 12

    6.21. Сообщение результатов. А) Психологи не выдумывают и не фабрикуют данные и не фальсифицируют результаты в своих публикациях. Б) При обнаружении ошибок в уже опубликованных материалах психологи делают все возможное для их исправления. 6.22. Плагиат. Психологи не выдают части или составляющие...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 11

    6.13. Осознанное согласие при видеозаписи или фотографировании. При использовании в исследовании видеозаписи или иных форм записи, позволяющих идентифицировать участников, психологи должны получить на это согласие участников. 6.14. Возможности в привлечении участников исследования. А) Предлагая ...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 10

    6.07. Ответственность. А) Проводя исследование, психологи проявляют повышенное внимание и уважение к индивидуальности и благополучию участников. Б) Психологи несут ответственность за этические моменты исследования независимо от того, проводят ли они его сами или оно идет под их руководством. ...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 9

    5.08. Использование конфиденциальной информации в дидактических или иных целях. А) В своих публикациях, лекциях или других публичных выступлениях психологи не разглашают конфиденциальную информацию, которая может быть идентифицирована в отношении предоставивших ее лиц или организаций, если тол...
    Читать далее »

    Этические стандарты. Часть 8

    5.02. Сохранение конфиденциальности. Главной обязанностью психологов является сохранение права на конфиденциальность всех тех, с кем психологам приходится работать. 5.03. Минимизация вторжения во внутренний мир клиента или пациента. А) Для предотвращения вторжения во внутренний мир клиента или п...
    Читать далее »
     
    no no no